Мбаппе "Барселона" қарши асосий таркибда майдонга тушадими?
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га (11 январь) қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши билан боғлиқ хатарлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни испаниялик гранд ҳужумчининг чап тиззаси пайлари чўзилгани ҳақида хабар берганди.
"У анча яхши бўлиб қолди. Аввалига у "Атлетико" билан ўйинга тайёр бўлиши тахмин қилинганди, аммо биз уни шоширмасликка қарор қилдик. Финалга қадар у ўзини қандай ҳис қилаётганига қараб иштирок этиши мумкин. Бугунги машғулотдан сўнг унинг ҳолатини баҳолаш учун барча керакли маълумотларга эга бўламиз. Ўшанда Килиан асосий таркибда майдонга тушишга тайёрми ёки камроқ ўйнайдими, қарор қабул қилинади.
Хатарлар? Биз уларга баҳо беришимиз керак. Биз масъулиятни ҳис қилишимиз ва қабул қилган қарорларимизнинг оқибатларини ўз зиммамизга олишимиз керак. Улар ўйламасдан қабул қилинмайди, бу ўйланган таваккал", - дея Алонсонинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.



Фикрлар