Мбаппе бир йил захирада ўтирмоқчи
Футбол эксперти Даниэль Риоло ПСЖ раҳбарияти билан муносабатлари бузилган КУилиан Мбаппенинг келажакдаги фаолиятини таҳлил қилиб берди.
- Килиан келаси мавсум ҳам Парижда қолади. Агар клуб уни захирага михлаб қўйса ҳам, Мбаппе жамоадан кетмайди. У воқеаларнинг шу тақлид давом этишига тайёр, - деди Даниэль Риоло.
Маълумки, Килиан Мбаппе амалдаги шартномани аввал режалаштирилганидек, 2025 йилнинг ярмигача узайтирмайдиган бўлди.
Клуб раҳбарияти ундан янги битимни имзолашни талаб қиляпти. Акс ҳолда футболчи сотиб юборилади.
Мбаппенинг ўзи яна бир йил Парижда қолиб, 90 миллион евро содиқлик бонус ҳамда 60 миллион евро маошини олганидан кейин эркин агент сифатида “Реал”га ўтмоқчи. Бу ҳолат ПСЖнинг молиявий имкониятларига қаттиқ зарба бўлади.
Фикрлар