Мбаппе: Биз ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик
Ads

“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Црвена Звезда”га (4:1) қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз хурсандмиз. Биз бу ерга плей-оффга чиқиш учун келгандик ва майдонда вазифамизни бажардик. Энди биз чемпионат ва кубокка эътибор қаратамиз. Февралда ЕЧЛдаги юришимизни давом эттирамиз.

– ПСЖ яхшироқ ўйин намойиш қиляптими? Биз ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик ва биздан айнан шуни сўрамоқда. Биз олға боришимиз зарур ва 1/8 финал қуръасини кутамиз, – дейди Мбаппе.