Мбаппе бўлмаса бошқаси: “Реал” учун идеал ҳужумчи топилди
Сенегллик ҳужумчи Садио Мане ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин. Аввалроқ, ПСЖ ва "Бавария" футболчининг агенти билан музокара олиб боргани хабар қилинганди. Энди эса форвард учун курашга “Реал” ҳам қўшилди.
"Todofichajes" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ҳам сенегалликнинг вакилларига алоқага чиққан. Килиан Мбаппе билан музокаралар омадсиз якунлангач, Мане Мадрид грандининг асосий нишонига айланди.
Манбанинг қайд этишича, Мане учун ушбу жамоалар орасида "Реал" фаворит ҳисобланади. Агар “қаймоқранглилар” "Ливерпуль" билан келиша олса, яқин кунларда трансфер амалга ошиши мумкин.
Садионинг "қизиллар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар