Мбаппе бу ерда ўртамиёна ўйинчи бўларди

  • 19 июнь, 2023, 19:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Машҳур парагвайлик дарвозабон Хосе Луис Чилаверт ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Европа футболи Жанубий Американикидан устун экани ҳақидаги фикрларига эътироз билдирди.

Tecno

- Мбаппе Жанубий Америка футболининг даражаси юқори эмас, деди. Мен Килиан Ла-Пас ёки Китога келиб, баландликда югуриб кўришини, Бразилияда ўйнаб кўришини истайман.

Бу ерда Мбаппе ўртамиёна ўйинчи бўларди. Чунки унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан билиб олиш мумкин.

Албатта, Мбаппенинг тезлиги катта, лекин жанубий америкалик ҳимоячилар уни назоратда ушлаб туришга қодир, - деди Хосе Луис Чилаверт.

Чилаверт дарвозабон бўлишига қарамай, рақиблар дарвозасига 62 та тўп киритгани билан ном қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!