Мбаппе бу ишни тўрт йилдан бери қилади

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе охирги 60 йил давомида кетма-кет тўрт мавсумдан бери миллий чемпионатда 25 та ва ундан кўп гол уриб келаётган биринчи футболчига айланди.

Навбатдаги турда парижликлар “Аяччо”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибни қуйи лигага тушириб юборди.

Ўйинда Мбаппе дублга эришиб, жорий чемпионатдаги голлари сонини 26 тага етказди. Килиан 2019 йили 33 та, кейинги мавсумда 27 та ва ўтган чемпионатда 28 та гол муаллифи бўлди.

Аввалги рекорд франциялик Таде Сизовскига тегишли бўлган. Бу футболчи 1956-1960 йиллардаги чемпионатларда Парижнинг “Расинг” клубида кетма-кет тўрт мавсум 25 тадан кўп тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!