Мбаппе Эмерини қўллаб-қувватлади

ПСЖ хужумчиси Киллиан Мбаппе Франция чемпионати доирасида “Метц”га қарши учрашувдан (5:0) сўнг жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини қўллаб-қувватлади.

- Хозирда, муҳлислар бош мураббийдан норози, аммо шуни таъкидлаш керакки, бу мағлубиятга нафақат Эмери, балким бутун жамоа жавобгардир. Агар муҳлислар жамоа устозига қарата хуштаквозлик қилишса, улар бутун жамоадан норози бўлишлари даркор. “Реал Мадрид”дан мағлубиятга Эмери эмас, бутун ПСЖ учради.

Унаи Эмери кейинги мавсумда ҳам ПСЖда қолишини истайсизми?

- Унинг кетиши, ёки жамоада фаолиятини давом этириши ҳақидаги қарорни мен эмас, раҳбарият қабул қилади. Бироқ, мураббий билан муносабатларим жуда яхши ва у ажойиб мутахассисдир.

“Метц”га қарши учрашувда яхши натижани кўрсатишимиз керак эди. Олдимизда яна 3 турнирда кураш турибlи. Албатта, чемпионлар лигасидаги курашда мағлубиятга учраганимиз бизни руҳан қийин аҳволга туширди. Шуни айтишим лозимки, бугунги кунда қолган 3 турнирда ғалаба қозонишимиз керак, - дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтиради L`Equipe нашри.