Мбаппе энди Африкада футбол ўйнайди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе отаси Уилфриднинг ватани Камерунга келди. Бу  ҳақда RFI нашри маълумот тарқатди.

Мбаппе Африка давлатига ташрифи давомида Камерун бош вазири билан учрашади. Шунингдек, унинг дастуридан Мбаппе жамғармаси таъмирлаган мактабга бориш ва Камерун чемпионати иккинчи дивизионидаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида қатнашиш ўрин олган.

Мбаппенинг отаси Франциянинг “Бонди” клубининг футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Онаси Файза эса, жазоирлик мигрантлар бўлган ва профессионал гандболчи ҳисобланади.

Килианнинг ўзи 2017 йилдан бери ПСЖда тўп тепмоқда. Шу пайтга қадар 24 ёшли ҳужумчи парижликлар сафида 260 та учрашувда қатнашиб, 212 та гол ва 98 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!