Мбаппе фақатгина Мессидан ортда қолмоқда

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Амьен”га қарши (3:0) кечган беллашувда голлардан бирига муаллифлик қилиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди.

20 ёшли футболчи жорий мавсумда Франция чемпионатида киритган голлари сонини 14 тага етказиб олди. Топ-5 Европа чемпионатларида худди шунча гол Криштиану Роналду (“Ювентус”), Пьер-Эмерик Обамеянг(“Арсенал”), Харри Кейн (“Тоттенхэм”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) томонидан киритилган.

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобида айни вақтда 16 та гол мавжуд. Бу ҳозирча энг яхши натижа.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)