Мбаппе Франция мураббийларига бош кўтарди

Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида ўз майдонида иккита учрашув ўтказди. Дастлаб, французлар ўз мухлислари кўз ўнгида Италия терма жамоасидан 1:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради. Кейинги баҳсда Бельгияни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Get French Football News ва L'Équipe сингари манбалар Килиан Мбаппе мағлубиятдан кейин Дидье Дешам бошчилигидаги мураббийлар штаби ишини кескин танқид қилгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, терма жамоанинг 25 ёшли сардори уларга тактик тайёргарлик етишмаётганлигидан норозилигини очиқ билдирган.

Шундан сўнг, Мбаппе Бельгияга қарши ўтказилган иккинчи учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва ўйинга 67-дақиқада туширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!