Мбаппе Францияда "Йил футболчиси" деб топилди

ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе France Football нашри томонидан Франциянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

21 ёшли футболчи мукофотни қабул қилиб олгач қуйидаги фикрларни билдирди.

“Одамлар мени ўзгарган деб ўйлашади, аммо, бундай эмас. Мен ҳали ҳам жамоамга максимал даражада фойда келтиришга ҳаракат қиламан”, - дейди Мбаппе.

Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 106 та ўйинда иштирок этди ва 78 та гол ҳамда 41 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!