Мбаппе ҳамма талабга жавоб беради

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам сардор ваколати ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега берилганини изоҳлаб ўтди.

- Килиан Мбаппе — Франция терма жамоасининг янги сардори. Антуан Гризманн унинг ўринбосари. Клиан бундай масъулиятни ўз зиммасига олиш учун барча талабларга жавоб бера олади. У жамоа ичида ва майдонда муҳим аҳамиятга эга фигура, - деди бош мураббий  Дидье Дешам.

Килиан Мбаппе сардорлик боғичидаги илк учрашувини 24 март куни ўтказади. Шу куни францзияликлар Европа чемпионатининг саралаш турниридаги илк баҳсини Нидерландияга қарши ўтказади.

24 ёшли футболчи ёш бўлишига қарамай, жаҳон чемпионатининг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!