Мбаппе ҳаётида бурилиш ясаган воқеани айтди
“Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбарре бугунги кунда жаҳон футболининг энг кучли ва энг қимматбаҳо ижрочиларидан бири сифатида қадрланади.
26 ёшли юлдуз фаолиятида бурилиш ясаган вазиятни айтиб берди.
- Фаолиятимнинг бурилиш нуқтаси “Монако”га қўшилганимдир. Ўшанда мен 14-15 ёшли бола эдим. Академига қабул қилинганимда атрофимдагилар фақат мен ҳақимда гапирарди. Бу ўзгача ҳолат.
Ўша даврдаёқ мен бошқалардан ажралиб туришимни ҳис қилганман, лекин бу ижоюий томонданми ёки салбий жиҳатданми, буниси фарқига бормасдим. Чунки ўшанда ҳали ёш бола эдим.
“Монако”да юқори савияли профессионал футболчи бўла олишимни тушуниб етганман. Ўша академияда тарбияланиш мен учун энг яхши вариант эди. Мени Анрига қиёслашлари ёқарди ва ўзим ҳам кўп меҳнат қилардим. Ўз салоҳиятимни ошириб бориш зарурлигини яхши англардим, - деди Килиан Мбаппе.
Килиан Мбаппе фаолияти давомида “Монако”дан ташқари ПСЖда ҳам ўйнаган. Тўпурар ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида эркин агент мақомида “Реал”га ўтди ва қисқа фурсатда ушбу жамоада ҳам етакчиликни ўз зиммасига олди.



Фикрлар