Мбаппенинг Испанияга қарши ўйин олдидан жароҳати хавотирга солмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Франция терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади.

RMC Sport нашри хабар беришича, «уч ранглилар» етакчиси Килиан Мбаппе шу пайтгача тўлиқ соғайиб улгурмаган. Ҳужумчини ҳали ҳам Марокко термасига қарши 2:0 ҳисобида якунланган чорак финал баҳсида жароҳат олган оёқ бўғини безовта қилмоқда.

Шунга қарамай, Мбаппе Франция термаси асосий таркибидан ўрин олиши кутилмоқда. У бу мундиалда саккизта гол уриб, жамоанинг энг самарали ўйинчисига айланган.

Франция – Испания учрашуви bugun, 14 июль куни бўлиб ўтади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 23:59 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!