Мбаппе жаҳон чемпионатининг катта рекордига тайёрланяпти
Франция миллий терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ёзда жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Ҳозирги вақтда 27 ёшли форвард жаҳон чемпионатларида 12 та гол урган.
Рекорд эса Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега тегишли — 16 та гол.
- Менга жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш учун атиги тўртта гол керакми? Бу ҳақда ўйлашнинг ўзиёқ жуда ажойиб.
Мен учун жаҳон чемпионати — энг муҳим мусобақа, барча даврларнинг энг буюк футболчилари беллашувидир.
Менга шундай турнир тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишим мумкин дейишса, бунга ишонишим қийин эди.
Мен фақат реал нарсалар ҳақида ўйлайман: жамоамга ғалаба қозонишга ёрдам бериш ва яна финалга чиқиш, — деди Мбаппе.

Фикрлар