Мбаппе келаси мавсумни бошқа жамоада бошлайди. У борадиган шаҳардан уй танлади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси мавсумни “Реал”да бошлаши тобора ойдинлашиб бормоқда. 24 ёшли футболчи Испания пойтахти Мадрид шаҳридан ўзига янги уй танлади, - деб хабар тарқатди таниқли журналист Эдуарду Агирре.

Манбага кўра, Мбаппе Мадрид шаҳридан ўзига маъқул келган уйни брон қилган ва яқин келажакда уни тўлиқ сотиб олади.

Европа матбуоти анчадан бери франциялик тўпурарнинг “Реал”га ўтиши ҳақида маълумот тарқатиб келади.

“Реал” Мбаппени 2024 йилнинг ёзида эркин агентга айланганидан кейин Мадридга келишини кутяпти.

ПСЖ хўжайинлари эса, Мбаппени жамоада олиб қолиш учун ҳеч қандай маблағни аямаслигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!