Мбаппе келаси мавсумни қаерда бошлашини айтди

Трансфер хабарлари орасида номи кўп чиқаётган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажаги борасида аниқ режага эга.

RMC Sport нашрининг ёзишича, 24 ёшли тўпурар келаси мавсум ҳам Париж клубида қоладиган бўлди.

Мбаппе бошқа жамоага ўтиш масаласини 2024 йилнинг ёзида ҳал қилмоқчи. Бир мавсумдан кейин Килиан ПСЖ билан ҳамкорликни тўхтатиши ёки яна бир йилга узайтириши мумкин.

Франциялик футболчи “Реал”га ўтишни орзу қиляпти. Бироқ, мадридликлар Мбаппе эркин агентга айланган пайтда у билан музокара қилишини олдиндан маълум қилган.

ПСЖ раҳбарияти эса, янги лойиҳани Мбаппе атрофида амалга оширмоқчи ва уни имкон қадар узоқроқ муддат жамоада олиб қолишга уриняпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!