Франция миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Жибрил Сиссе ҳамюрти Килиан Мбаппенинг "Ливерпуль"га эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди:

"Тўғрисини айтсам, мен бир қанча журналистлар билан Мбаппенинг айни пайтдаги жаҳоннинг энг кучли футболчиси экани ҳақида суҳбатлашдим. Мен унинг келажагини  "Ливерпуль"да кўряпман. Бу жуда катта маблағ талаб этади. Аммо у бунга лойиқ.

Килиан Клоппнинг асосий таркибидан ўрин эгаллай олади. У жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилади. Мбаппе Салоҳ ва Манега ўринбосарлик қила олади. Агар Фирминонинг ўрнида ўйнаса, бу ақлбовар қилмас жамоа бўлади. Мен каби дунёнинг энг яхшиси", - деди Сиссе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)