Мбаппе Криштиану Роналдунинг рекордига яқинлашди

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария"га қарши баҳсда (1:2) гол урди ва мавсумдаги голлар сонини 14 га етказди. Шу билан у мавсумнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади, 10 учрашувда 14 та гол урди.

Бир мавсумдаги энг кўп гол рекорди Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, у 2013/14 мавсумида "Реал" сафида 17 та гол урган. Португалиялик футболчининг кейинги рекордлари: 2015/16 мавсумида 16 та, 2017/18 мавсумида 15 та гол.

Шунингдек, Роберт Левандовски ("Бавария", 2019/20) ва Карим Бензема ("Реал", 2021/22) ҳам бир мавсумда 15 та гол урган футболчилар қаторида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!