Мбаппе машҳур бўлиши учун “Олтин тўп” олиши шарт эмас

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе футбол ихлосмандлари орасида бу йилги “Олтин тўп” соҳиби бўлган “Реал” футболчии Карим Бенземадан машҳурроқ экани маълум бўлди.

RMC Sport нашри ўтказган сўровномада иштирок этган респондентларнинг  31 фоизи 23 ёшли тўпурарга овоз берган.

Кутилмаганда иккинчи ўринни “Атлетико” вакили Антуан Гризманн эгаллади. Мухлисларнинг 18 фоизи “Барселона”да ўйнай олмай, яна Мадрид клубига қайтган тажрибали ҳужумчига овоз берган.

“Олтин тўп” танловида ғолиб чиққан Карим Бенземага сўровнома қатнашганларнинг 13 фоизи овоз берди холос.

Франциялик футбол ишқибозларининг аксарияти Килиан Мбаппени Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида терма жамоанинг асосий кучи сифатида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!