Мбаппе мавсумни қаерда ўтказиши ҳал бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар вақтида “Реал”га ўтолмайди ва фаолиятини парижликлар сафида давом эттиради.

Шунга қарамай, франциялик ҳужумчи ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи эмас ва  мавсум тугаши билан клубни эркин агент сифатида тарк этишни мақсад қилган. Аввалроқ, клуб хўжайинлари футболчи янги шартнома имзоламайдиган бўлса, захирага ўтказилишини уқтирган эди.

“Реал” ҳам Килиан атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Мадридликлар агар у ПСЖ билан шартнома тузмаса, ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш ва Мбаппега 40 миллион евро бонус беришни ваъда қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!