Мбаппе Месси, Роналду ва Неймардан зўр чиқиб қолди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Евро-2024” саралаш турнири доирасида Франция терма жамоаси сафида Гибралтар дарвозасига учта тўп киритиб, фаолиятидаги голлари сонини 300 тага етказиб олди.
Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, уч юзлик довонни 24 ёшида забт этган Мбаппе бу борада замонамизнинг энг зўр тўпурарлари – Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймарни ортда қолдирган.
Бу форвардларнинг бари фаолиятидаги 300-голини 25 ёшдан ошганда нишонлаган.
Бундан ташқари, Килиан терма жамоадаги жами голлари сонини 46 тага етказиб олди ва Франция тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди.
Франция терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи Оливье Жиру ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи ҳам Гибралтар дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, умумий голлари сонини 54 тага етказиб олди.
Жиру ва Мбаппе ўртасида фаолиятини якунлаб бўлган Тьерри Анри жойлашган. Машҳур ҳужумчи терма жамоа учун 51 та тўп киритган. Яқин келажакда Мбаппе Анрининг натижасини ортда қолдириши кутилмоқда.
Фикрлар