Мбаппе Мессининг йўлини танлади

Килиан Мбаппе ўзини таклиф қилаётган жамоалар учун асосий шартини эълон қилди. Унга кўра, 23 ёшли футболчи ўз имиджи ҳуқуқлари билан ўзи шуғулланади. Франциялик футболчи имиджи орқали топиладиган даромадни клуб билан бўлишмоқчи эмас.

Мбаппе 2017 йилда ПСЖ билан шартнома қилганида имидж ҳуқуқини клубга берган эди ва шундан бери бу йўналишдаги барча даромад клуб ғазнасига тушмоқда.

Энди Килиан худди Лионель Месси сингари ўз имиджидан келадиган пулларни шахсан ўзи бошқармоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, камдан-кам клублар бу таклифга кўнади. ПСЖ эса Мбаппени сақлаб қолиш учун унинг талабини бажаришга тайёр.

Франциялик тўпурар ўртага ташлаган талаб “Реал”ни қониқтирмаслиги айтилмоқда. Чунки “Қироллик клуби” ўз юлдузларининг имиджидан келадиган даромадларни ўзи бошқаради. Айрим ҳолатда эса, мадридликлар даромадни тенг ярмидан бўлишиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!