Мбаппе Моуриньони қандай қилиб шокка туширганини айтиб берди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ФИФАнинг тақдирлаш маросимида “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньога дуч келган вазиятни айтиб берди.
Португалиялик мутахассис ўшанда 23 ёшли футболчининг муомаласидан ҳайратга тушган экан.
- Мен ўзим таниганим учун Моуриньонинг олдига келиб саломлашдим. Ҳатто унинг атрофидаги дўстлари билан ҳам сўрашдим. Кейинроқ Моуриньо интервью бериб: “Килиан келиб менинг яқинларим билан саломлашганида ҳайратга тушдим”, - деди.
Шу воқеадан сўнг ҳамма шуни сўрайдиган бўлди. Мен уларга шаҳардан ташқарида катта бўлганимни, мени шундай тарбиялашганини, ҳаммани ҳурмат қилишни ўргатишганини айтдим. Агар сиз бир кишининг ёнига келиб у билан сўрашсангиз, атрофидаги одамларга ҳам салом беришингиз керак, - деди Мбаппе.
Фикрлар