Мбаппе нархини оширяпти

  • 11 апрель, 2022, 17:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

France Bleu нашри “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида қизиқарли маълумотни чоп этди. Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли футболчи катта маош илинжида ПСЖдан фойдаланаётган экан.

Tecno

Ҳозир парижликлар энг зўр тўпурарини ушлаб қолиш учун ҳар мавсум солиқлардан ташқари 25 миллион евро миқдорида маош тўламоқчи. Шунингдек, янги шартнома имзоласа, Мбаппега 150-180 миллион евро миқдорида бонус кўзда тутилган.

“Реал” эса ҳужумчига бир мавсум учун 30 миллион евро маош таклиф қилган. Мадридликлар бермоқчи бўлаётган кўтарма пуллари парижликларникидан камтарроқ.

Мазкур нашрнинг ёзишича, Килиан Париж клубидан бўлаётган қизиқиш асносида “Реал”дан каттароқ сумма ундиришга ҳаракат қилмоқда. Шу боис, Мбаппе ҳалигача фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорини яшириб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!