Мбаппе Неймардан қўрқиб юрган экан
ПСЖ раҳбарияти ва ҳужумчи Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддият барҳам топгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Унга кўра, Килиан Мбаппе клуб билан шартномани узайтиришга розилик берган ва бунга жавобан, клуб мутасаддилари уни асосий таркиб машғулотларига қайтарган эди.
Журналист Санти Аунанинг хабар беришича, Мбаппенинг ўз фикридан қайтишига Неймарнинг клубдан кетаётгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган экан.
Айни пайтда 31 ёшли бразилиялик футболчи Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига трансфер қилиниши кутиляпти. Томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.
Маълумки, Европа матбуоти илгари бир неча маротаба Килиан Мбаппе клуб раҳбариятидан Неймарни сотиб юборишни талаб қилгани ҳақида ахборотлар тарқатган эди.
Фикрлар