Мбаппе ўрнига зўр тўпурар келади

ПСЖ раҳбарияти келаси мавсум охирида Килиан Мбаппенинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. 24 ёшли футболчи клуб раҳбариятини шартномани узайтирмаслиги ҳақида бохабар қилганди.

Le10Sport нашрининг хабар беришича, парижликлар Мбаппе ўрнига “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейнни олиб келмоқчи. Кейннинг шартномаси якунланишига бир йил қолди.

“Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви ҳужумчини 100 миллион евродан қимматга баҳолаётгани боис, кўп жамоалар катта харажат қилгандан кўра, Кейнни эркин агентга айланишини бир йил кутишни маъқул кўрмоқда.

ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий “Тоттенхэм” тарихида энг кўп гол урган футболчини олиб келишга шахсан қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
21/06/2023 17:28
Кейн мбаппенинг урнини боса олмайди