Мбаппе ўз қарорига шубҳа қилмаяпти
Килиан Мбаппе фаолиятини "Реал"да давом эттиришга қарор қилди.
"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, "Сантьяго Бернабеу"даги "Реал" - ПСЖ (3:1) учрашувидан сўнг франциялик ҳужумчи Мадрид клубига ўтиш қарорига келган. Айниқса, стадиондаги атмосфера унинг фикрини янада мустаҳкамлаган.
Футболчи ва унинг оиласи бу борада асосий масала пул эмаслигини англамоқда. Боиси, парижликлар унга жуда катта маош кўзда тутилган шартнома таклиф этяпти. Килиан "қаймоқранглилар" сафига ўтиш орқали дунёнинг энг катта маош олувчи футболчисига айланмаса ҳам бахтли бўла олишини тушунди.
23 ёшли Мбаппенинг жамоа билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.
Фикрлар