Мбаппе ўзига харидор суперклубларга кутилмаган қарорини айтди

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе фаолиятига доир муҳим қарор қабул қилди.

Унга кўра, 21 ёшли футболчи ёзда Париждан кетмайдиган бўлди. Маълумотларга кўр, Килиан шартномасининг охирги кунигача ПСЖ шарафини ҳимоя қилади. Унинг клуб билан келишуви 2022 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Аввалроқ, ПСЖ раҳбарияти ўз таркибига “Барселона” етакчиси Лионель Мессини қўшиб олиш учун ёзда Мбаппени сотиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ёш ҳужумчига “Реал” ва “Ливерпуль” даъвогарлик қилмоқда. Transfermarkt портали дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланган Мбаппенинг трансферини 160 миллион еврога баҳолаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар