Мбаппе ўзининг жароҳати қанчалик жиддийлигига тўхталди
Килиан Мбаппе жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди. Франциялик ҳужумчи олдинроқ тиззасидаги муаммо сабаб Парижда текширувдан ўтган эди.
"Тиззам билан ҳаммаси жойида, кун сайин яхшиланмоқда. Ҳаммаси яхши кетяпти. Бу ҳақда кўп гап-сўзлар бўлди, ҳатто асоссиз маълумотлар ҳам тарқалди. Бу юқори даражадаги спортчилар ҳаётининг бир қисми.
Мен 100 фоиз тикландим. Парижда аниқ ташхис қўйилди ва “Реал” сафида ҳамда жаҳон чемпионати олдидан энг яхши формамга қайтиш учун режа туздик", — деди Мбаппе.
Фикрлар