Мбаппе ПСЖда ўйнамайди!

ПСЖ раҳбарияти клуб билан янги шартнома тузишни истамаётган Килиан Мбаппега босим ўтказа бошлади.

Клуб хўжайинлари истеъдодли ҳужумчига агар янги битимни имзоламаса, амалдаги шартномасининг сўнгги кунигача захирада ўтиришини уқтирмоқда. Маълумки, Мбаппенинг парижликлар билан ҳамкорлиги 2022 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган.

Маълумотларга қараганда, франциялик ҳужумчи “Реал”га ўтмоқчи. Бироқ, мадридликларда бу трансферни амалга ошириш учун маблағ етарли эмас.

“Қироллик клуби” куни кеча Килиан Мбаппе ПСЖ билан янги битим тузмаса, уни ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш ва футболчининг ўзига 40 миллион еврони бонус сифатида беришини маълум қилганди.

Мана шу баёнотдан кейин ПСЖ Мбаппе борасида кескин чора кўрмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию