Мбаппе ПСЖдан кетяпти?! (ФОТО)
ПСЖнинг расмий сайтидан Килиан Мбаппенинг сурати олиб ташланди. Таъкидлаш керакки, франциялик ҳужумчи 2024 йилгача мўлжалланган шартномани узайтириш вариантини фаоллаштиришдан бош тортмоқда.
Шу боис Париж гранди Килианни Япония турнеси рўйхатидан чиқариб ташлади ва трансферга қўйди. Франциялик ҳужумчига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда.
ПСЖ расмий сайтининг асосий саҳифасида очилганда фойдаланувчилар жамоа футболчилари суратлари туширилган плакатни кўришади. Ушбу плакатда эса ҳозирда Неймар, Марко Верратти, Маркиньос, Лука Эрнандес ва Ли Канг Йинг бор, лекин Килиан Мбаппе йўқ.
Фикрлар