Мбаппе ПСЖга муносабатини айтди. Бу “Реал” мухлисларига ёқмаслиги мумкин

  • 15 декабрь, 2024, 16:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Килиан Мбаппенинг ўтган ёзда ПСЖ билан шартномасини узайтирмай, эркин агент мақомида “Реал”га ўтгани энг шов-шувли трансферлар бири бўлди.

Tecno

Айни пайтда 25 ёшли ҳужумчи клуб билан берилмаган 55 миллион евро миқдоридаги маоши бўйича судлашяпти.

Шунга қарамай, Мбаппе ҳамон ПСЖнинг мухлиси эканини маълум қилди.

- Мени ҳамон Парижга алоқам бор. Лекин энди фақатгина жамоа мухсилиси сифатида шундай бўлади, - деди Килиан Мбаппе.

Мбаппе 2018-2024 йиллар давомида Париж шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт мобайнида барча турнирларда 308 та учрашувда иштирок этию, 256 та гол ва 108 та ассист муаллифи бўлди.

Килиан ПСЖ тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!