Мбаппе ПСЖга нисбатан ҳурматсизлик қилди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда "Реал"га ўта олмагани ва келажак режалари ҳақида гапирди. 

"Осон савол эмас. Қандай бўлмасин, мен катта клубда ўйнайман. Одамлар мендан хафа бўлганим ҳақида сўрашди. Ҳа, бошида бироз. Шунга қарамай, мен 3-дивизионда қолмаганман", - деди Мбаппе. 

Эслатиб ўтамиз, ёзда "Реал" Мбаппе учун 180 миллион евролик таклиф юборди, бироқ Париж клуби "қаймоқранглилар" билан музокара олиб боришни истамаган. 

Франциялик вингернинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилда якунига етади. Унинг қишда "Қироллик клуби" сафига бориб қўшилиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию