Мбаппе ПСЖга ўтмаган

Франциянинг “Монако” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ПСЖга ўтиши ҳақидаги хабарлар нотўғри. Бу ҳақда Франциянинг “L’Equipe” нашри хабар бермоқда.

Илгарироқ, испан нашрлари Мбаппени 150 млн евро эвазига ПСЖга ўтиши, “Монако” эса бонус тариқасида яна 30 млн евро олиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Бундан ташқари уни 14 август куни ПСЖ футболчиси сифатида тақдимоти бўлиб ўтиши ҳам айтилган эди.

Француз нашрида ёзилшича, “Монако” Мбаппе бўйича ПСЖдан ҳеч қандай таклиф олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!