Мбаппе қаерда ўйнамоқчи эканини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Маълумки, аксарият манбалар 24 ёшли тўпурар Париждан кетишни истаётгани ҳақида ёзаётган эди.

- “Бавария” билан рақобат натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ПСЖдаги фаолиятимга таъсир қилмайди. Агар клубдаги келажагим Чемпионлар лигасига боғлиқ бўлганида, мен аллақачон кетган бўлар эдим. Клубга нисбатан ҳурматсизлик қилмайман.

Ҳозир ҳамма нарса мени қониқтиради ва фақат ПСЖ ҳақида ўйлаяпман. Бизни қўллаб-қувватлаб турганларнинг барига миннатдорлик билдираман ва олдинда бизни муҳим учрашув кутиб турибди, - деди Килиан Мбаппе.

Яқинда Мбаппе ПСЖ таркибидаги 201-голини киритиб, жамоа тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!