Мбаппе: "Қанча кўп гол урсам, шунча кўп соврин ютиш имкониятимиз ошади"
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоаси соврин ютуши учун бор имкониятларини ишга солишини айтди.
"Мен ҳеч қачон ўзимни чекламайман. Мақсадим ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, гол уриш ва жамоага ёрдам бериш. Қанча кўп гол урсам, шунча кўп соврин ютириш имкониятимиз ошади. Мен учун энг муҳими жамоанинг ғалабасига ўз ҳиссамни қўшиш. Бу гол бўладими ёки бошқа нарсами фарқи йўқ, муҳими фойда келтириш. Бу энг асосий нарса, ва мен бу йўлда бор кучимни бағишлайман", — деди Мбаппе.
Маълумот учун, франциялик форвард жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида барча мусобақалар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 2 та ассист ёздириб қўйган.



Комментарии