Мбаппе “Реал” истагига қарши борди
“Реал” клубининг талаблари Килиан Мбаппега тўғри келмаганини Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ошкор қилди.
Маълумки, “Қироллик клуби” франциялик легионернинг ёзда Европа чемпионатида иштирок этгани учун етарли даражада дам олмаганини инобатга олиб, Франция терма жамоасининг сентябрь ойидаги йиғин ва учрашувларини ўтказиб юбориши кераклигини таъкидлаган эди.
Бироқ Дидье Дешам Мбаппени таркибга киритди. Франциялик мутахассис бу қарор Килиан Мбаппенинг ташаббуси эканини таъкидлади.
- Мен Килиан Мбаппенинг яхши спорт формасида эканини кўрдим. Шу боис у таркибда ва бу шахсан унинг қарори, - деди Дидье Дешам.
Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 6 сентябрь куни Италия ва 9 сентябрда Бельгия футболчилари билан куч синашади.
Фикрлар