Мбаппе “Реал”дагиларни қандай ҳайратга солди?

“Реал” клуби ўйинчилари ва ходимлари янги аъзо Килиан Мбаппенинг ўзини тутишидан яхши маънода  ҳайратга тушгани айтилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, 25 ёшли франциялик ҳужумчи янги жамоадошлари ва клуб ходимлари билан танишишда улар билан жуда яқиндан ва самимий мулоқот қилган.  Кўпчиликка машҳур юлдузнинг оддийлиги, эътиборлилиги, бор диққатини ишга қаратгани маъқул келган.

Бундан ташқари, кўпчилик франциялик футболчини испан ва инглиз тилларида равон сўзлаша олишини алоҳида эътироф этмоқда.

Килиан Мбаппе аввал ўз юртида “Монако” ва ПСЖ клублари шарафини ҳимоя қилган. Илк маротаба легионерга айланган моҳир тўпурар “Реал”да 9-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Шартномага кўра,  Мбаппе ҳар мавсум учун 30 миллион евро маош олади ва самарадорлиги бўйича бонусга ҳам эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!