Мбаппе "Реал"дан 15 млн евро маош сўрамоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли франциялик футболчи “қироллик клуби”дан камида 15 млн евро маош талаб қилмоқда. Бироқ, ушбу талаб мадридликларни қониқтирмайди. Чунки, айни дамда “Реал”нинг энг кўп маош оладиган футболчиси ҳисобланган Гарет Бэйл ҳам атиги 14 миллион евро маош олади. Кейинги ўринларда эса Серхио Рамос (11), Карим Бензема (10) ва Лука Модричлар (10) бор.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафижа жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 31та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!