Мбаппе "Реал"га ўтмоқчи бўлаётган футболчини йўлдан урмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятига трансфер ойнасида икки футболчи сотиб олиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб хабар беради "Bild".
23 ёшли форвард "Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ва "Барселона" вингери Усмон Дембелени парижликлар сафига ўтишини истамоқда.
Қайд этилишича, ПСЖ вакиллари аллақачон Дембеленинг агенти билан учрашиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. Аммо Орельенни сотиб олиш Париж гранди учун қийин бўлиши мумкин. Сабаби, кеча ОАВ орқали Тчуамени "Реал" билан шартнома имзолашга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
2021/22 йилги мавсумда Дембеле "Барселона" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 13 та голга ассистентлик қилди.
Тчуамени эса жорий мавсум “Монако” таркибида 47 та учрашувда 5 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига аланган.
Фикрлар