Мбаппе “Реал”га қачон ўтиши маълум бўлди
Трансфер оламида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтиши бўлса керак.
Bernabeu Digital нашри, бу борада янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, “Қироллик клуби” 24 ёшли форвардни келаси йил ёзги трансферлар учун асосий номзод сифатида белгилади.
Бу йил мадридликлар Мбаппени олишга ҳаракат қилмайди. Ўз навбатида, ПСЖ раҳбарияти янги лойиҳани Килиан атрофида шакллантиришга қарор қилган ва ёзда Мбаппе бўйича таклифларни кўриб чиқмайди.
Килиан Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган. Трансфер мутахассислари шартномада ҳужумчи 2024 йилда ПСЖдан кетиш имконияти берилган бандга эга эканини таъкидламоқда.
“Реал” Мбаппе учун катта бадал пули тўламоқчи эмас. Мадридликлар Килиан ПСЖ билан шартномани бекор қилиб, эркин агент сифатида “Реал”га ўтишини истайди.
Фикрлар