Мбаппе “Реал”га қарши ўйнамайдими?

  • 7 март, 2022, 22:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе машғулотлардан бирида жароҳат олди, деб хабар бермоқда RMC Sport.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, парижликларнинг асосий юлдузи машғулот чоғида жамоадоши билан тўқнашиб кетиб, шикастланган.  Клуб тиббиёт ходимлари ўйинчини чуқурлаштирган тиббий кўрикдан ўтказганидан кейин жароҳатнинг қай даражада эканига ойдинлик қиритилади.

Айни пайтда Мбаппенинг икки кундан сўнг Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида қатнашиши сўроқ остида турибди. Ҳужумчи Париждаги дастлабки баҳснинг сўнгги дақиқаларида “Реал” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига қимматли ғалабани тақдим этган эди.

Мадриддаги жавоб ўйини 9 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!