Мбаппе: "Сантьяго Бернабеу" менинг уйим кабидир
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажакда "Реал" шарафини ҳимоя қилиши мумкинлигини истисно қилмади.
23 ёшли француз ўтган ёзда Мадрид гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин эди, аммо якунда парижликлар билан шартномасини узайтирди.
"Мен "Реал"да ҳеч қачон ўйнамаганман, лекин “Сантьяго Бернабеу” ҳар доим менинг уйимдек бўлиб қолган. Келажакда нима бўлишини ҳеч қачон била олмаймиз”, — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради “The New York Times” нашри.
Ҳужумчи жорий мавсум парижликлар сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Трансфермаркт портали футболчининг нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар