Мбаппе "синдроми" ПСЖдаги бошқаларнинг ҳам оёғидан "чалмоқда"

Агар ҳужумчи Килиан Мбаппе кетса, парижликлар бош мураббийи Кристоф Галтье ва футбол маслаҳатчиси Луис Кампуш жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар берди " Le Parisien" нашри.

Манбага кўра, клуб ва футболчи ўртасидаги зиддият авж олишида Кампушнинг ҳам қўли ҳам бор. Худди шу нарса парижликларнинг устозига ҳам тегишли.

Кеча, 11 октябрь куни " Le Parisien" нашри 23 ёшли франциялик футболчи раҳбариятдан норози эканлиги, чунки янги шартнома имзолашдан олдин унга клуб кўплаб ваъда берган, бироқ уларнинг аксарияти бажарилмагани ҳақида маълум қилди.

"Transfermarkt" портали футболчини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Мбаппе 2017 йилнинг августидан буён ПСЖда тўп тепиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!