Мбаппе супертаклифдан юз ўгирди

  • 24 август, 2021, 08:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппега яна бир бор ҳамкорликни узайтириш бўйича шартнома тақдим этди. Унга кўра, парижликлар футболчининг маошини янада оширишни ваъда қилган. 

Tecno

Париж клуби ёш ҳужумчига бир йилга узайтириш имкони билан беш йиллик битим таклиф қилди. Маълумотларга қараганда, Мбаппе бу гал ҳам келишувни имзолашни рад этган.

Бундан келиб чиқиб, ПСЖ раҳбарияти Мбаппени ёзги трансферлар тугагунича сотиб юборишга қарор қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Аввалроқ, “Реал” бир неча ўйинчиси трансферидан тушган маблағлар эвазига Мбаппе учун 130-170 миллион евро атрофида бадал пули беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди. “Қироллик клуби” расмий сўровни трансфер ойнасининг сўнгги икки куни ичида йўлламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!