Мбаппе терма жамоага чақиртирилмаганининг асл сабаби ошкор бўлди
Таниқли испаниялик журналист Хосе Луис Санчес “Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Франция терма жамоасига чақиртирилмагани асл сабабини айтди.
Маълумки, французлар УЕФА Миллатлар лигаси доирасида 14 ва 17 ноябрь кунлари Исроил ҳамда Италия терма жамоаларига қарши саф тортади.
- Килиан Мбаппе ўзаро суҳбатда терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамга ўзининг оптимал спорт формасини тиклаб олиши кераклигини айтган. Айнан мана шу сабаб туфайли Дидье Дешам 25 ёшли ҳужумчини рўйхатга киритмади, - деб ёзди Хосе Луис Санчес.
Мбаппе октябрь ойидаги йиғинларда ҳам иштирок этмаган эди. Бироқ Килиан ўша пайтда тунги клубларда юргани футбол жамоатчилиги томонидан кескин танқид қилинди.
Мбаппе Франция терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарлардан ҳисобланади. Ҳозирча, Килиан халваро миқёсда 86 маротаба ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 48 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар