Мбаппе туфайли раҳбарлар ишдан олинади
ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий жамоа етакчиси Килиан Мбаппе атрофида юзага келган вазият оқибатида раҳбариятда ўзгариш қиладиган бўляпти.
Манбаларнинг таъкидлашича, клуб президенти муаммо келиб чиқишига йўл қўйган спорт директори Луиш Кампушни ишдан олмоқчи.
Маълумки, Килиан Мбаппе клуб хўжайинларига клубда 2025 йилнинг ёзигача қолмаслик учун шарномани узайтирмаслигини маълум қилган.
Шундан кейин, клуб мутасаддилари Мбаппени шу ёз ичи сотиб юбориш қарорини берган. Бу ҳолат, ПСЖ хўжайинининг ғазабини чиқарди. У кескин чоралар кўрмоқчи.
Фикрлар