Мбаппе учун курашга
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ўз сафини ПСЖ ҳужумчиси Кильян Мбаппе билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "кекса синьора" 20 ёшли франциялик футболчи учун парижликларга 200 млн евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида ушбу маблағни топиш учун эса ўзининг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани сотмоқчи.

Қайд этиш лозимки Мбаппе учун шунингдек Мадриднинг "Реал" клуби ҳам асосий даъвогар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Мбаппени 2017 йил "Монако"дан 180 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум Франция чемпионатида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар