Мбаппе учун Мадрид эшиклари очиқ (ми?)

"Реал" президенти Флорентино Перес ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун Мадрид клуби эшиклари ёпиқ эмаслигини айтди, деб хабар берди "El Confidencial" нашри.

Манбага кўра, бугун "қироллик клуби" аъзолари йиғилиш ўтказган ва унда Перес бошқа клуб футболчилари ҳақида гапиришдан фойда йўқлиги, бироқ исталган футболчи учун "қаймоқранглилар" эшиклари очиқ эканлигини айтди. 

Мадрид клуби президенти эътиборни ҳозирги таркибга қаратиш зарурлигини ҳамда ҳар бир футболчи "қаймоқранглилар" шарафи учун курашиши керак эканлигини таъкидлади. Перес ярим ҳимоячилар Феде Вальверде, Эдуардо Камавинга, Орельен Чуамени ва ҳужумчилар Винисиус ва Родригони бунга мисол қилиб келтирди.

2022 йилнинг ёзида 23 ёшли франциялик футболчи “Реал”га ўтишни рад этди ва ПСЖ билан шартномасини 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди. Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар клуби сафида 9та ўйинда 10та гол уришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!